Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурияликлар уйларига қайтяпти

A A A
Сурияликлар уйларига қайтяпти

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, уруш туфайли мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчишга мажбур бўлган сурияликлар уйларига қайтмоқда.

Жорий йилнинг илк ойида қарийб 750 минг суриялик уйига қайтган. Ўтган йили бундай кўрсаткич йил охирида қайд этилган эди.

Бироқ чет элга кетган сурияликларнинг ортга қайтиши жуда суст: жорий йилнинг илк ярмида хориждан атиги 13 минг суриялик ватанига қайтиб келган.

Уруш туфайли 5 миллион 600 минг суриялик мамлакатнинг бошқа минтақаларига кўчишга мажбур бўлган, 6 миллион суриялик эса хориж мамлакатларига қочган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:30 21.07.2018. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар