Башар Асад режими қулаганидан бери Иорданиядан Сурияга 12.800 суриялик қайтди,шулардан 1.309 нафари қочоқ.
Давлат телеканалига кўра, яқин кунларда яна сурияликлар ўз ватанларига қайтиши кутилмоқда. Иордания сурияликларнинг ихтиёрий равишда қайтишини қўллаб-қувватлайди ва ҳозиргача тахминан 1,3 миллион сурияликни қабул қилган эди, уларнинг деярли ярми қочқин сифатида рўйхатга олинган.
Қолганлари 2011-йил инқилобидан олдин оила, никоҳ ва савдо алоқалари орқали келган.