Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Суриядаги террочилик ташкилоти медиа маркази раҳбари, асли наманганлик эркак қидирилмоқда

A A A
Суриядаги террочилик ташкилоти медиа маркази раҳбари, асли наманганлик эркак қидирилмоқда

Суриядаги "Имом ал Бухорий катибаси" террочилик ташкилоти медиа маркази раҳбари, асли наманганлик Давлатов Шерали Одилжонович қидирилмоқда.

Давлатов Шерали 1985 йил Наманган вилоятида туғилган. У 2013 йил ишлаш мақсадида Россия давлатига кетган. У ерда халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг салбий таъсири остида жиҳодчилар диний экстримистик оқимининг Москва жамоатига қўшилиб, жамоат етакчиларининг кўрсатмасига кўра, 2014 йил феврал ойида Сурияга ўтиб жанговор ҳаракатларда иштирок этган.

У Фасебоок ижтимоий тармоғидаги "Алихонтўра Шокиржон ўғли" профилини юритиб келади. Унинг ушбу профили Ўзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан экстримизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш қилиш таъқиқланган материаллар рўйхатига киритилган.

Шерали Давлатовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 155 прим 2, 244 прим 2 ва 223-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Киритилди: 14:31 25.09.2023. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!