Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа мамлакат янги парламентининг сўнгги 70 нафар аъзосини тайинлади, бу эса кейинги ҳафтада парламентнинг илк мажлисини ўтказишга йўл очди.
Янги депутатлар орасида 15 нафар аёл бор, 13 киши эса 2024 йилда ағдарилган Башар Асад бошқаруви даврида қамоқда сақланган. Шу билан бирга, Шараа томонидан тайинланган янги парламент аъзоларининг қанчаси диний ва этник озчиликларга мансуб эканлиги ҳозирча номаълум.
Ўтган йилнинг октябр ойида минтақавий сайлов ҳайъатлари ўтиш даврида қонунчилик фаолияти учун масъул бўладиган Халқ мажлисининг 210 та депутатидан учдан икки қисмини сайлаган эди.