Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сурия ва Россия ҳарбий базалар тақдирини муҳокама қилмоқда

Сурия ва Россия ҳарбий базалар тақдирини муҳокама қилмоқда

2024 йил декабрь ойида Дамашқда ҳокимият алмашинувидан сўнг, Сурия ва Россия ўртасидаги муносабатларда янги боб очилди.

Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шараа бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Мамлакатларимиз тарихий муносабатларга эга ва биз катта манфаатларни баҳам кўрамиз. Ҳозирда биз йўналишни тўғрилаш ва вазиятни нормал ҳолатга қайтариш устида ишлаяпмиз", деди у.

Аш-Шараа шунингдек, Москва билан Суриядаги Россия ҳарбий базаларининг келажаги бўйича музокаралар ҳали якунланмаганлигини айтди.

Аввалроқ, 31 март куни Сурия раҳбари Лондондаги Chatham House, Қироллик Халқаро ишлар институтида Россия базаларини босқичма-босқич Сурия армияси учун ўқув марказларига айлантириш чоралари ишлаб чиқилаётганини эълон қилган эди.

Киритилди: 09:40 27.07.2026. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар