Сурия Президенти Аҳмад ал-Шараъа курдларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фармонни имзолади. Унда курдлар Сурия жамиятининг ажралмас қисми эканлиги ва курд тили мамлакат тарихида биринчи марта давлат тили сифатида тан олинганлиги айтилган.
Бу ҳақда AFP хабар берди.
Фармонга кўра, у курдлар "аҳолининг катта қисмини ташкил этадиган" ҳудудлардаги мактабларда ўқитилади.
1962 йилги аҳолини рўйхатга олишда фуқаролигидан маҳрум бўлган курдларга фуқаролигини қайта тиклаш ҳуқуқи берилди. Бундан ташқари, 21 март куни нишонланадиган курд байрами Наврўз расмий мақомга эга бўлди. "Мен курд биродарларимизни ушбу миллатни қуришда фаол иштирок этишга чақираман", деди ал-Шараъа телевидениедаги мурожаатида.