Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия жанубида минглаб аҳоли кўчишга мажбур бўлмоқда

A A A
Сурия жанубида минглаб аҳоли кўчишга мажбур бўлмоқда

Башар Асад тузуми ва уни қўллаб-қувватловчилар ўтказаётган Дара операцияси натижасида камида 150 минг аҳоли Иордания ва Исроил чегарасига кўчишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Анадўли” хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, қочқинларнинг аксари Иордания чегарасига борган, бироқ Иордания ҳукумати чегарадан ўтишига рухсат бермагани туфайли улар яқин ўртадаги далаларга яшашга мажбур бўлмоқда.

Суриянинг Дара ва Қунейтра вилоятлари Остона музокаралари натижасида 2017 йилнинг майида зиддият камайтириладиган тўрт ҳудуддан бири сифатида танланган, АҚШ мазкур ҳудуддаги мухолифларга ёрдамини тўхтатган эди. 

 АҚШнинг огоҳлантиришларига қарамай Сурия ҳукумати 20 июнда Дарада ҳарбий операция бошлади.

Manba: azon.uz

Киритилди: 12:45 30.06.2018. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар