Сурия дунёни «доллар гегемонлиги»дан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Араб Республикасининг Москвадаги элчиси Риёд Ҳаддод маълум қилди, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «ТАСС».
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Сурия Россия билан миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни муҳокама қилишга тайёр. «Сурия биринчи бўлиб дунёни долларнинг гегемонлигидан воз кечишга чақирди, чунки у АҚШнинг жаҳон иқтисодий тизимидаги гегемонлигида асосий воситадир», деди Ҳаддод ва Сурия ўз хорижий валютасига Россия рубли ва Хитой юанини қўшганини эслатди.