Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Суперлигада бугун битта ўйин бор

Суперлигада бугун битта ўйин бор

Бугун, 24 август куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тур учрашувлари давом эттирилади.

Кун тақвимидан фақат битта ўйин ўрин олган. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Мазкур баҳс олдидан "Бухоро" 18 та учрашувда 33 очко тўплаб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. "Қўқон-1912" эса 18 очко билан 15-поғонада жойлашган.

Қўқонликлар сўнгги икки турда яхши натижа қайд этди: аввал "Локомотив"ни 2:1, кейин эса "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Жамоаларнинг жорий мавсумдаги биринчи ўзаро учрашувида "Бухоро" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, 19-турнинг дастлабки баҳсида "Нефтчи" "Сўғдиёна"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада фарғоналиклар очколари сонини 45 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади.

Суперлигада бугун битта ўйин бор

Суперлигада бугун битта ўйин бор

Киритилди: 12:13 24.08.2026. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар