Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Суперлигада 18-тур давом этади: бугун яна икки учрашув ўтказилади

Суперлигада 18-тур давом этади: бугун яна икки учрашув ўтказилади

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бугун, 20 август куни ўтказилади.

Куннинг дастлабки баҳсида "Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Кейинги беллашувда эса "Хоразм" Урганчда "Локомотив" билан куч синашади. Ушбу баҳс 20:00 да старт олади.

18-турнинг дастлабки 4 учрашувидан кейин турнир жадвалида "Нефтчи" 42 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" 38 очко билан иккинчи, "Бухоро" 33 очко билан учинчи ўринда бормоқда. "Навбаҳор" эса 31 очко билан тўртинчи поғонада жойлашган.

Турнинг сўнгги икки учрашуви 21 август куни ўтказилади: "Навбаҳор" — "Насаф" ва "Пахтакор" — "Сурхон".

Суперлигада 18-тур давом этади: бугун яна икки учрашув ўтказилади

Суперлигада 18-тур давом этади: бугун яна икки учрашув ўтказилади

Киритилди: 11:35 20.08.2026. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда