19 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида Наманганнинг Навбаҳор клуби ўз майдонида Бекободнинг Металлург жамоасини қабул қилди.
Учрашув давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди (0:0).
Маълумот учун, наманганликлар 13 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда. Металлург эса 12 очко билан 7-ўринга кўтарилиб олди.
Manba: daryo. uz