Айни дамда ёзги трансфер мавсуми охирлаб бораётган бўлса-да, “Реал” ҳали жиддий трансферни амалга оширгани йўқ, ҳатто Криштиану Роналду жамоани тарк этган бўлса-да, Перес янги футболчи учун кўпи билан 200 млн евро сарфламоқчи эди. Аммо Европа суперкубогида “Атлетико”дан учралган мағлубият Переснинг фикрини ўзгартирган кўринади.
“Спорт.ес” нашрига кўра, “қироллик клуби” президенти янги ҳужумчи сотиб олиш учун 300 млн евро ажратган. Клубнинг асосий мақсади ҳам маълум.