Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Суперклуб Винисиусни "Реал"дан 120 миллион еврога сотиб олмоқчи

Суперклуб Винисиусни "Реал"дан 120 миллион еврога сотиб олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни жамоанинг асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур "Hooligan Soccer" порталига таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» бразилиялик футболчи учун тахминан 120 миллион евро (137 миллион доллар) миқдорида расмий таклиф тайёрлаган. Ушбу таклиф яқин ҳафталар ичида мадридликларга юборилиши мумкин.

Ҳозирча Винисиус «Реал» билан 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномасини узайтириш бўйича келишувга эриша олмаган. Таъкидланишича, клуб раҳбарияти ҳужумчининг Килиан Мбаппенинг маошига тенг миқдорда маош олиш ҳақидаги талабини қондириш ниятида эмас.

Киритилди: 18:16 03.07.2026. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда