Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сунъий интеллект технологиялари – яқин келажакнинг ривожланиш драйвери

Сунъий интеллект технологиялари – яқин келажакнинг ривожланиш драйвери

Корея Республикасида ташкил этилган «UN PUBLIC SERVICE FORUM-2024» доирасида ташкил этилган пленар сессияда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Вазир ҳукуматни рақамли трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, сунъий интеллектнинг муҳимлиги хусусидаги фикрларини билдириб, ҳозирда Ўзбекистонда ҳукуматни рақамли трансформация қилишга асосий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, сунъий интеллект технологиялари яқин келажакнинг ривожланиш драйвери эканлигини, Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда муҳим босқичларни босиб ўтаётганини қўшимча қилди.

Вазир нутқи давомида мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу соҳанинг ривожланиш ҳолати ва яратилган шарт-шароитларга тўхталиб, бунда Ўзбекистонда сунъий интеллект давлат бошқарувига кириб бораётгани, хусусан, MyID тизими ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шу билан бирга, Coursera платформаси билан боғлиқ ютуқларни эътироф этди.

Киритилди: 11:13 25.06.2024. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!