Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сунак Зеленский билан учрашмоқчи

A A A
Сунак Зеленский билан учрашмоқчи

Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак яқин орада Владимир Зеленский билан шахсан учрашишига умид билдирди.

Аввалроқ Зеленский Сунак билан телефон орқали гаплашгани ва уни Украинага таклиф қилганини айтганди. Британиянинг янги бош вазири, ўз навбатида, Зеленский ва Украина халқи Лондондан ёрдамга умид қилишлари мумкинлигини айтди.

"Зеленский Бош вазирни (Сунак) лавозимга тайинлангани билан табриклади ва Дивали (Ҳиндистон байрами) билан табриклади. Бош вазир унга миннатдорчилик билдирди ва тез орада шахсан учрашишларига умид билдирди", - дейилади Даунинг-стрит баёнотида.

Душанба куни Риши Сунак Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси раҳбари этиб сайланди, у мамлакат бош вазири лавозимини ҳам эгаллади.

Қирол Чарлз III янги бош вазирга янги ҳукуматни шакллантиришни топширди.

Киритилди: 02:20 26.10.2022. Ўқилди: 2980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар