Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Судандаги вабо эпидемияси

Судандаги вабо эпидемияси

Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда вабо билан касалланганларнинг умумий сони 48 минг 598 кишига етганини маълум қилди.

Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб, “Репорт” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, вабо эпидемияси туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 1258 нафарга етган.

Суданда июн ойида бошланган ёмғир ва тошқинлар вабонинг тезроқ тарқалишига олиб келди. 12 август куни мамлакат ҳукумати вабони эпидемия деб эълон қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси аввалроқ 3,4 миллион суданлик бола вабо касаллигига чалиниш хавфи борлигини айтган эди.

5 октябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Суданга вабога қарши 1,4 миллион доза ваксина юборди.

Уруш давом этаётган ва соғлиқни сақлаш тизими самарали ишламаган Суданда эпидемик касалликларнинг тарқалиши одамлар ҳаётини янада қийинлаштирмоқда.

Киритилди: 21:24 25.12.2024. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!