Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Судандаги қуролли кучлар ва гуруҳларга болаларни ёллаш тугатилиши керак”

“Судандаги қуролли кучлар ва гуруҳларга болаларни ёллаш тугатилиши керак”

Жорий йилнинг 29 октябрида ЮНИСЕФ ижрочи директори Анриетта Форе Суданга ташриф буюрди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Ташриф чоғида Форе Бош вазир Aбдулла Ҳамдок билан учрашди ҳамда Жанубий Кордофандаги Кадугли шаҳрига бориб, у ердаги болаларнинг яшаш тарзи, шароити билан танишди.

Ҳудудда йиллаб давом этган можаролар ва инқироз бу ердаги миллионлаб болаларни ҳимоясиз қолдирган. Оқибатда 2.6 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож, 1 миллионга яқин бола уйидан чиқиб кетган. 3,6 миллион бола эса уруш бўлаётган ҳудудларда яшайди. Тўйиб овқатланмаслик ва очликдан ҳар куни тахминан 120 нафар бола вафот этади.

Ҳокимият вакиллари билан учрашувда Форе, болалар эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйиш, жумладан, тўйиб овқатланмасликка қарши курашни кучайтириш, таълимдаги инқирозга барҳам бериш ва болалар ва ёшларга инвестицияларни кўпайтириш зарурлиги хусусида сўз юритган.

Учрашув чоғида Форе қуйидагиларни таъкидлаган: “Mен ҳам Хартумда, ҳам Жанубий Кордофанда ўспиринлар ва ёшлар билан бирга бўлдим, улар менга ўзларининг келажакдаги мақсадлари ҳақида гапириб берди. Судандаги қуролли кучлар ва гуруҳларга болаларни ёллаш ва улардан фойдаланишни тугаши керак. ЮНИСЕФ барча болаларни ўз жамоаларига қайтариш бўйича иш олиб бормоқда. Судан ёшлари ҳозирги ва келажакдаги фаровонлигига таъсир қиладиган қарорларни қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.”

 

Киритилди: 08:00 09.11.2019. Ўқилди: 1551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!