Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Aлмазбек Aтамбаевни иккита жиноий иш бўйича оқлади

Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Aлмазбек Aтамбаевни иккита жиноий иш бўйича оқлади

Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Aлмазбек Aтамбаевни иккита жиноий иш бўйича оқлади. Бу ҳақда “РИA Новости” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, гап мактаб қурилишида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, шунингдек, чет эл фуқароларига ноқонуний паспорт бериш ҳолатлари ҳақида бормоқда.

Aлмазбек Aтамбаев криминал бошлиқ Aзиз Батукаевни озод қилиш пайтидаги коррупцияда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Собиқ президент, шунингдек, коррупция, ноқонуний бойиб кетиш, 2019 йилда қароргоҳга бостириб кириш чоғида тарафдорлари томонидан ҳокимиятни тортиб олишни ташкиллаштириш ва махсус кучлар аскарини ўлдиришда айбланган.

Киритилди: 16:27 16.06.2022. Ўқилди: 2638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!