Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

 “Суд қарорининг ижроси ҳам таъминланди, тадбиркорнинг манфаатлари ҳам ҳимояланди”

 “Суд қарорининг ижроси ҳам таъминланди, тадбиркорнинг манфаатлари ҳам ҳимояланди”

   Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими ижро иш юритувида Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг 2019 йил 23 май кунги ижро варақасига асосан қарздор “LIGHT PATH” МЧЖдан даъвогар “Агро фирма Жайхун Омад Парранда” МЧЖ фойдасига 134.250.000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 04.06.2019 йил келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иш  юритуви  қўзғатилиб  қарор нусхалари тарафларга юборилган.

  Даъвогарга етказилган зарарни коплаш учун қарздорга огохлантиришлар берилган, лекин шунга қарамасдан, қарздорликни тўлашдан бош тортиб юради.

  Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “LIGHT PATH” МЧЖга тегишли давлат рақами 95/689 DAA, 2012 йил ишлаб чиқарилган “SHAANXI” SX325DR-384 русумли юк автомашинаси мавжудлиги аниқланади ва давлат ижрочиси томонидан рўйхатга олиниб, хатланади. Кейинчалик хатланган автотранспорт воситаси сотиш мақсадида электрон онлайн-аукцион майдончасига жойлаштирилади ва сотилади.

  Натижада эса, суд қарорининг ижроси тўлиқ таъминланади ва тадбиркорнинг манфаатлари ҳимояланади, яъни даъвогар “Агрофирма Жайхун Омад Парранда” МЧЖ ҳисоб-рақамига 134.250.000 сўм ўтказиб берилади.

 

        

 

        

Киритилди: 10:43 05.07.2019. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!