Париж суди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштириш ишида айбдор деб топди. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.
Суд баёнотида қайд этилишича, Саркози 2005–2007 йилларда жиноий ташкилотга шериклик қилгани учун жавобгар деб топилган.
Тергов маълумотларига кўра, у 2007 йилги президентлик сайловолди кампанияси учун қўшимча маблағ олиш мақсадида Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий билан “куллисдаги келишув” тузган.
Шу билан бирга, давлат маблағларини ўғирлаш ва пассив коррупцияни яшириш каби айрим айбловлар бўйича Саркози оқлангани ҳам таъкидланди.