Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Суарес - Мессига: "Улар хоҳлаганини айтишсин, сен энг зўрисан"

Суарес - Мессига: "Улар хоҳлаганини айтишсин, сен энг зўрисан"

“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессини ЖЧ-2022 финалида Франция устидан қозонилган ғалаба билан (3:3, 4:2) табриклади. Илгари улар каталонияликлар сафида бирга ўйнашган.

“Табриклайман, дўстим! Сиз жаҳон чемпионисиз. Улар хоҳлаганини айтишсин, сен энг зўрисан”, — деб ёзди Суарес ижтимоий тармоқларда.

35 ёшли Месси ЖЧ-2022да 7 та ўйинда 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Киритилди: 09:53 19.12.2022. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!