Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Столтенберг Швеция ва Финляндияни ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди

Столтенберг Швеция ва Финляндияни ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди

Швеция ва Финляндия терроризмга қарши кураш бўйича қонунчилик базасини кучайтириши, терроризм ва Курдистон ишчи партияси каби террор ташкилотларига қарши курашда НАТО, жумладан Туркия билан ҳамкорликни кенгайтириши керак. Бу ҳақда Шимолий Альянс Бош котиби “SVT” телеканалига интервьюсида айтиб ўтди.

“Антитеррор қонунчилигини кучайтириш, терроризмга қарши курашда ҳамкорликни ошириш ва қурол экспортига чекловни олиб ташлашлари муҳим”, деди у.

“НАТО аъзоси бўлган Туркия учун бу муҳим, чунки бу давлат террордан кўп зарар кўрган. Террор ҳужумларидан хавотирда. Шунинг учун бундай ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга”.

Столтенберг Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолик аризалари ратификация жараёни узоқ вақт талаб қилишини “нормал ҳолат”, деб атади.

Унинг таъкидлашича, 30 аъзо давлатдан 28 таси аллақачон ратификацияни амалга оширган.

Киритилди: 07:33 22.11.2022. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!