Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Стадионларимизда намозхоналар очилишда давом этади

A A A
Стадионларимизда намозхоналар очилишда давом этади

Футболимизда раҳбарият ўзгаргач, ишга бўлган муносабат ҳам ўзгара бошлади.

Худди давлатимиз сиёсати сингари футболимизда ҳам ҳамма ўзгаришлар халқ учун амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси аввалига учрашувларни иш вақтидан кейин ўтказилишини белгилаб қўйган эди. Рамазон ойи муносабати билан энди клубларимиз ишқибозларга бир қатор қулайликлар яратди. Жумладан, стадионга ташриф буюрган ишқибозларга ифторлик учун егуликлар берилмоқда. Қолаверса, мухлисларни шом намозини ўз вақтида адо қилишлари учун стадионларда намозхоналар ташкил қилинмоқда. «Навбаҳор», «Локомотив», «Пахтакор» жамоаларидан сўнг бундай хайрли ишга “Қўқон-1912” клуби ҳам қўл урди. Жамоа уй ўйинларини ўтказадиган марказий стадионда бир вақтнинг ўзида 200 нафар инсонни сиғдира оладиган намозхона мухлислар ихтиёрига топширилди.

Azon.uz

Киритилди: 08:35 29.05.2018. Ўқилди: 1851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар