Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

ССВ: Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилди

ССВ: Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилди

Япония — Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган ишончли ҳамкори. Мамлакатларимиз ўртасида тиббий кадрларни тайёрлаш, касалликлар муолажаси ва профилактикаси, соҳани рақамлаштириш каби қатор йўналишларда ўзаро алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Хусусан, “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида кунчиқар юрт томонидан мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун ажратиб келинаётган грантлар уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.

Куни кеча мазкур дастур асосида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилгани ўзаро ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

Ушбу диагностика ускунаси орқали 45-65 ёшли аёллар режа асосида 2 йилда 1 марта текширувдан ўтказилади.

Бундай илғор тиббий ускунанинг келтирилиши беморларни вилоят маркази ёки пойтахтга бориб, сарсон бўлишларига чек қўяди ҳамда кўкрак бези саратонини эрта босқичларда аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва унинг олдини олиш имконини беради.

Киритилди: 11:33 01.07.2024. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!