Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ССВ: Бугун G4 даражали кучли магнит бўрони кузатилади. Бундай вазиятда қандай тавсияларга амал қилиш керак?

ССВ: Бугун G4 даражали кучли магнит бўрони кузатилади. Бундай вазиятда қандай тавсияларга амал қилиш керак?

Бугун магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ўта фаол босқичи кузатилиши прогноз қилинган. Ушбу табиат ҳодисаси алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими билан бирга, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

🩺 Бундан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади.

☀️Чунки қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади.

🙇‍♂️ Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

▶️ Шу боис бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинганлар, кекса ёшли инсонлар ва ҳомиладор аёллардан қуйидаги тавсияларга амал қилишларини сўраймиз:

🏋️‍♀️ Магнит бўрони пайтида жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ.

🍲 Аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.

🚫 Шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади.

🍏🍐🍌 Серсув мева-сабзавотлар, калий ва С витаминига бой маҳсулотлар ҳам саломатлик учун жуда фойдали.

❌ Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт.

🚗 Юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул.

✈️ Бундай шароитда саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

💊 Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Киритилди: 10:48 18.08.2022. Ўқилди: 1865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!