Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Спикер аёл Трампнинг нутқини кўз олдида йиртиб ташлади (ВИДЕО)

A A A
Спикер аёл Трампнинг нутқини кўз олдида йиртиб ташлади (ВИДЕО)

АҚШ президенти Дональд Трампнинг конгрессдаги “Мамлакатдаги вазият тўғрисида”ги йиллик мурожаатномасидан  сўнг Вакиллар палатаси спикери демократ Нэнси Пелоси унинг нутқи матнини намойишкорона йиртиб ташлади.

Оқ уй раҳбари ўзининг нутқи нусхасини чиқиш қилишдан олдин одатдаги каби спикер ва вице-президентга узатган. Ўша пайт спикер Трампга қўлини узатган, бироқ Трамп унинг қўлини сиқиб кўришмасдан, тескари бурилиб трибунадаги ўз ўрнини эгаллаган.

Трамп ўз нутқини якунлаши биланоқ, унинг ортида бўлган Пелоси стол устидаги унинг нутқини олиб, намойишкорона йиртиб ташлаган.

​Кейинчалик Нэнси Пелоси журналистларга ушбу хатти-ҳаракатини изоҳлаб, “муқобилларини инобатга олган ҳолда бу боадабона” бўлганини маълум қилган.

Киритилди: 11:10 05.02.2020. Ўқилди: 4338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда