Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

"Spark" сабаб "Cobalt" пиёдани уриб юборди

"Spark" сабаб "Cobalt" пиёдани уриб юборди

⚡️Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.К. "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда, қайрилиб олиш жойида йўлига чиқиб кетган "Spark" автомобилига урилиб кетмаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва йўл четида турган пиёда, 1987 йилда туғилган П.Б.ни уриб юборган.

🔹Натижада, пиёда П.Б. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳолат содир бўлишига алоқадор бўлган "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчисини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

Киритилди: 23:23 06.10.2021. Ўқилди: 2185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!