Илон Маск унинг SpaceХ компанияси Россияга Starlink терминалларини сотаётганини рад этди.
"Бир қатор ёлғон хабарларда SpaceX Россияга Starlink терминалларини сотаётгани айтилади. Бу мутлақо ёлғон. Бизнинг маълумотимизга кўра, ҳеч қандай Starlink бевосита ёки билвосита тарзда Россияга сотилмаган", деб ёзган Маск.
Аввалроқ Украина ҳарбийлари Россия Федерациясининг фронт чизиғида кўплаб Starlink сунъий йўлдош алоқаси терминаллари борлигини маълум қилган эди. Украина разведкаси ҳам бу маълумотларни тасдиқлаганди.