Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сохта янгиликларни аниқловчи сайт ишга туширилди

Сохта янгиликларни аниқловчи сайт ишга туширилди

Қирғизистонда фактларни текшириш бўйича биринчи ресурс(factcheck.kg) ишга туширилди. Бу ҳақда "xs.uz" хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур манбанинг асосий вазифаси қирғиз сегментида тарқатилаётган ахборотларни текшириш ва сохта янгиликларнинг манипуляцион таъсирини камайтиришдир.

Ахборотлар ҳаққонийлигини профессионал журналистлар жамоаси текшириб беради.

Ушбу лойиҳа ОАВ ва ижтимоий тармоқларда берилаётган ахборотларни танқидий қабул қилиш даражасини ошириш, қолаверса, ҳаққоний маълумотлардан бохабарлик миқёсини кенгайтириш, журналистлар ва соҳанинг бошқа мутахассислари медиа маданиятини юксалитиришдир.

Янги портал муҳаррири Б.Темировнинг айтишича, фактларни текшириш(фактчекинг) журналистикадаги янги йўналишдир.

“Фактчекинг очиқ маълумотлар билан ишлайди. Ой давомида биз ОАВ интернет саҳифалари, ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиб бордик ва тенденцияларни аниқладик. Қалбаки ахборотлар йўқ деб бўлмайди. Улар турли сабаблар туфайли тарқалади: журналистларнинг хатолари ва камчиликлари бўлади, лекин сохта янгиликлар кўпинча атайин уюштирилади”, - деди у.

Б.Темировнинг қайд этишича, порталнинг мақсади журналистларни ва истеъмолчиларни манипуляцияни аниқлашга ўргатишдир.

Киритилди: 16:11 13.08.2018. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!