3 ноябрь куни бўлиб ўтган AҚШ президентлик сайловларидаги овозларни ҳисоблашда қонунбузарликлар аниқланмади. Бу ҳақда AҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги қошидаги AҚШнинг Киберхавфсизлик ва инфратузилмани муҳофаза қилиш агентлиги веб-сайтида хабар берилган.
"Овозлар йўқолгани, олиб ташлангани, ўзгартирилгани ёки сайлов тизимининг бошқа йўл билан бузилганлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ", дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, нашрда таъкидланишича, номзодлар орасидаги фарқ аҳамиятсиз бўлган кўплаб штатлар овозларни қайта санаб чиқмоқда.