Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 33 ёшли (аёл) А.Э. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.275.000 сўм пуллар номаълум тарзда ечиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи 31 ёшли О.О. содир этганлиги аниқланди.
Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган О.О. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунларда ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган шахсларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзлаштириб келганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.О.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.