Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 26 июндаги Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисила ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ-сервис давлат унитар корхонаси ўзининг ҳудудий марказлари билан биргаликда ташкил қилинди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Мамлакатимизда илк бор ташкил этилган янги тузилмавий хизмат Солиқ-сервис ДУКнинг асосий вазифаларига нималар киради?
Солиқ-сервис ДУК фаолиятини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг ҳақиқий бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси бўлишини таъминлаш, ҳар қандай бизнес- режасини тузишдан олдин солиқ органларидан керакли маслаҳат олишлари учун барча имкониятларни яратишга қаратилган.
Корхона фаолиятини йўлга қўйишда ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди ва биз учун мос келувчи жиҳатлар олинди.
Солиқ-сервис ДУК марказлари фаолияти Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияларида ҳам иш бошлаган. Бугунги кунда биргина ушбу вилоятда жорий йилнинг ўтган даври давомида 502 та жисмоний ва юридик шахсларга амалий-услубий ёрдамлар кўрсатилди. Бевосита жойларда ташкил этилган 22 та семинарда 6,5 мингдан зиёд солиқ тўловчи қатнашди ҳамда солиқ тизими мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган соволларига жавоблар олишди.
Аҳоли ва барча хўжалик субъектлари фаолиятлари даврида юзага келган саволлар бўйича (71) 202-32-82 ёки 1198 қисқа рақами орқали Саll-марказ га мурожаат қилиб, малакали жавоб олишлари мумкин.
Manba: uza.uz