“Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, жорий йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади.
⏳ Ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинади ва бунда таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда темуршунос олимлар, ёзувчи ва санъаткорлар иштирокида учрашувлар уюштирилади.
📝 Қуйидагиларни назарда тутувчи 2030 йилгача мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди, жумладан:
🔹 9–10 апрель кунлари Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш;
🔹 “Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли матнини форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этиш;
🔹 “Темурийлар даврининг 100 нодир қўлёзмаси”, “Темурийлар даврининг 100 нодир дурдонаси” китоб-альбомларини яратиш;
🔹 Темурийлар даври манбалари электрон платформасини яратиш.
🏛 Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.