«Реал»нинг ойлик маош бўйича энг кўп ҳақ оладиган футболчиси Винисиус Жуниор ҳисобланади. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес хабар бермоқда.
Агар нафақат соф маош, балки қўшимча бонус ҳисобга олинса, Килиан Мбаппе барчадан кўпроқ пул топади. Лекин соф маош борасида «Реал»даги энг юқори маош олувчи шахс — Винисиус.
Шу билан бирга, бразилиялик футболчи клубдан маошини яна оширишни сўрамоқда. Флорентино Перес унинг бу талабини қондиришга тайёр эмас. У жамоадаги маошлар иерархиясини бузиб қўйишдан ва бу ҳолат хаос келтириб чиқаришидан хавфсирамоқда.