Россияда Оренбург вилоят суди 59 ёшли маҳаллий фуқарони собиқ рафиқаси ва қизини ўлдирганликда айблаб, 16,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Ленте.ру’га вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Эркак жазони қаттиқ режимли колонияда ўтайди.
2021 йил 23 ноябрь куни Оренбургдаги уйда эркак ва унинг собиқ рафиқаси ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида у аёл ва қизига ҳаётга тўғри келмайдиган жароҳатлар етказган. Уларнинг жасадлари кейинроқ топилган. Қурбонлар 58 ва 22 ёшда бўлган.