Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Снейдер: 2010 йилда "Олтин тўп"ни Месси эмас, мен олишим керак эди. Бу ҳали ҳам мени қийнайди

Снейдер: 2010 йилда "Олтин тўп"ни Месси эмас, мен олишим керак эди. Бу ҳали ҳам мени қийнайди

"Интер" клуби ва Голландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер 2010 йилда "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаганидан афсусда эканлигини билдирди.

“2010-йилда менга “Олтин тўп” берилмагани ва Месси уни қўлга киритганлиги бироз адолатсизлик. Лекин мен бу ҳақда йиғлаётганлардан эмасман. "Олтин тўп" - бу индивидуал мукофот, аммо мен жамоавий совринларни қўлга киритишни афзал кўраман. Агар мен Чемпионлар лигаси ва “Олтин тўп” ўртасида танлов қилишим керак бўлса, ўша йили ютган Чемпионлар лигасини танлаган бўлардим. Лекин бу ҳали ҳам мени хафа қилади», - дея Снейдернинг сўзларини келтиради АС.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Снейдер "Интер" таркибида Чемпионлар лигаси, Италия чемпионати ва Италия кубогида ғолиб чиққан, шунингдек, Голландия терма жамоаси билан биргаликда Жаҳон чемпионати финалига чиққан.

Киритилди: 14:36 03.12.2023. Ўқилди: 2094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!