Словакиянинг Сташков аҳоли пунктидаги бошланғич мактабда ўқувчи ҳужуми оқибатида ўқитувчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда JOJ 24 телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, яна бир ўқитувчи ва бир ўқувчи қиз жароҳат олган.
Телеканал маълумотига кўра, ҳужум ўткир буюм ёрдамида амалга оширилган.