Словакия ҳукумати Европа Иттифоқининг атом энергетикасида Россияга қарши эҳтимолий санкцияларини блоклаш ниятида.
Европа Иттифоқи саммити якунлари бўйича республика бош вазири Роберт Фицо тегишли баёнот билан чиқди.
У Словакиядаги атом электр станциялари Россияга тегишли эканлигини эслатиб ўтди ва эҳтимолий санкциялар республикадаги атом дастурини хавф остига қўйиши мумкинлигини таъкидлади.
«Агар келажакда Россия Федерациясига қарши қандайдир санкциялар қабул қилинса ва улар тинч атом дастурига тааллуқли бўлса, мен бундай санкцияларни блоклайман,» - дейди Фитсо.