Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг биринчи чораги учун ўртача иш ҳақини эълон қилди.
Ўртача ойлик иш ҳақи 6,1 млн сўмни ташкил этиб, 19,2 фоизга ўсган.
Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (11,6 млн сўм) ва Навоий вилоятида (8,4 млн сўм) қайд этилган. Энг паст маош эса Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган.
Ҳудудлар кесимидаги ойлик ўсиш кўрсаткичлари билан @Sputnikuzbek инфографикаси орқали танишиб олинг!