Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сирдарёдаги сув тошқини неча кишини ўз оиласидан ажратиб юборгани маълум бўлди

A A A
Сирдарёдаги сув тошқини неча кишини ўз оиласидан ажратиб юборгани маълум бўлди

Сирдарёдаги сув тошқини сабабли амалга оширилган эвакуация вақтида 44 нафар шахс ўз яқинларидан алоҳида жойга олиб борилган ва уларнинг ўз оиласи билан алоқаси узилиб қолган. Бу ҳақда «Дарё»га Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Мавлонов маълум қилди.

Вилоят ИИБ раҳбарининг айтишича, айни пайтда яқинларидан ажралиб қолган ана шу 44 кишининг ўз оилалари билан алоқаси тикланган. Мазкур фуқароларнинг 30 нафари эркак, 14 нафари аёл киши бўлган, уларнинг беш нафари вояга етмаган болалар ҳисобланади.

Шунингдек, эвакуация қилинган 89 минг нафар фуқаронинг рўйхати тўлиқ тузилган. Уларнинг қаерда ва ким билан яшаётганига ҳам аниқлик киритилган.

Шавкат Мавлоновнинг маълум қилишича, фалокатнинг умумий қурбонлари сони ҳозирча беш нафарни ташкил этмоқда, бир киши бедарак йўқолган. Яна бир кишининг қачон вафот этганига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 18:55 16.05.2020. Ўқилди: 4346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!