Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сирдарёдаги автофалокат натижасида 2 киши ҳалок бўлиб, 2 киши жароҳатланди

Сирдарёдаги автофалокат  натижасида 2 киши ҳалок бўлиб, 2 киши жароҳатланди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 11 август куни Жиззах шаҳар «Ўратепа» МФЙда яшаган И.Э. ўзининг Cobalt русумли автомашинасини «Отаюрт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи M-39 автомобиль йўлининг 937-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган В.И. бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, И.Э. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг 3 нафар йўловчи касалхонага ётқизилган аммо, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улардан бири Жиззах шаҳрида яшаган Ш.М. вафот этган.

Manba: 7news.uz

 

Киритилди: 15:09 12.08.2018. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!