Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда қалбаки 20 минг АҚШ доллари мусодара қилинди

Сирдарёда қалбаки 20 минг АҚШ доллари мусодара қилинди

Жамиятда шундай инсонлар борки, улар ўз манфаатлари йўлида ҳар қандай жиноятларни содир этишга тайёр. Айрим қўштирноқ ичидаги “ишбилармонлар” қалбаки купюраларни муомалага киритишга ҳам уринишмоқда.   

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан Сирдарё вилояти томон ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автомашина Ширин шаҳрига киришдаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилди. Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар Қурбонали Хўжамуратов ҳамда Тохиржон Шириновларга тегишли бўлган қалбаки 20 минг АҚШ доллари мазкур автомашина салонининг том қисмига яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Ширинов ҳамда Хўжамуратовлар олдиндан ўзаро тил бириктириб, Қирғизистонда яшовчи танишлари орқали 8 минг АҚШ долларига сотиб олган қалбаки 200 дона 100 АҚШ доллари купюрасини Тожикистондаги танишларига 10 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:08 04.11.2020. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!