Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёда "Nexia" ҳайдовчиси тириклай ёниб кетди

Сирдарёда "Nexia" ҳайдовчиси тириклай ёниб кетди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 14:25 ларда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида ҳайдовчи, А.Н. бошқарувидаги "Nexia" русумли ҳамда ҳайдовчи, Н.Қ. бошқарувидаги "Зил-ММЗ 554" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келган.

Тўқнашув ва ёнғин натижасида "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:35 19.11.2021. Ўқилди: 4534 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!