Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда 19 та балиқни ноқонуний овлаган ҳуқуқбузар ушланди

Сирдарёда 19 та балиқни ноқонуний овлаган ҳуқуқбузар ушланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда Сирдарё вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан тақиқланган ов қуроллари билан балиқ овлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Сирдарё дарёсидан чиқиб келаётган “Москвич” русумли автомашина инспекторлар томонидан кўздан кечирилганида, автотранспорт воситаси юкхонасидан 1 дона балиқ овлашга мўлжалланган электр қармоқ, 1 дона резина қайиқ, 3 дона аккумулятор ҳамда умумий ҳисобда 19 дона балиқ борлиги аниқланди.

Овланган балиқлар орасида 2 дона оқ амур, 7 дона оққайроқ, 9 дона товон балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 дона Туркистон мойловдори бўлиб, улар ноқонуний равишда электр қармоғи ёрдамида Сирдарё дарёсидан овланганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ҳайвонот дунёсига 495 миллион сўм зарар етказилган.

Барча ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 17:43 26.06.2025. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!