Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қиш олдидан газ қувурлари тўлиқ реконструкция қилинди

A A A
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қиш олдидан газ қувурлари тўлиқ реконструкция қилинди

2023-йилда Боёвут туманида 2.4 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 100 фоизга бажарилди. Шунингдек, "Наврўз" маҳалласи "Увоқ" қишлоғига йўналтирилган диаметри 76 мм бўлган ўрта босимли газ қувури тўлиқ реконструкция қилинди.

Мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилган тизимли ишлар давомида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари 113 дона газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтиш ва кўрикдан ўтказилди. Жумладан 1 дона газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланди, 6.3 км газ қувурлар коррозиядан сақлаш учун бўёқлаб чиқилди. 11 км ер усти газ қувурлари компрессор ёрдамида ҳаво босими остида зичликка синалиб, тозаланди ва прибор усулида текшириб чиқилди.

Киритилди: 13:33 10.11.2023. Ўқилди: 1116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!