Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар сабали Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 477,9 млн сўмга KIА Sorento Comfort хизмат автомобили хариди бўйича шартномаси бекор қилинди
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлиб, тармоқ фаоллари ўз қарашларини баён этди. Кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳокимлик ҳамда автомобиль етказиб берувчи автосалон ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу маблағ «Саховат ва кўмак» жамғармасига йўналтирилди.
Ҳолат бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосарига «ҳайфсан» берилди.