Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Миланда касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 85 ёшли сиёсатчи одатдагидек кўрикдан ўтгани учун Сан-Раффаэле касалхонасига ётқизилган. Нашр маълумотларига кўра, 2021 йил сентябрида Берлусконида юрак билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланган.