Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ одам сил касаллигидан азият чекади. Энг ачинарлиси, ушбу касалликнинг давоси бўлса-да, ҳар йили 2 миллионга яқин киши унинг оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмади. Бунинг сабабларидан бири аҳолининг сил касаллиги хусусида етарлича маълумотга эга эмаслигидир.
Сил хусусида етарлича маълумотга эга бўлиш ва мавзу доирасида саволларимизга жавоб олиш мақсадида Бухоро вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказининг ташкилий услубий ишлар бўлим мудири, олий тоифали фтизиатр врач Жамшид Раҳимов Жалилович билан сухбатлашдик.
—Ассалому алайкум, Жамшид Жалилович. Авваламбор, вақт ажратганингиз учун ташаккур! Дастлаб бизга сил касаллиги хусусида маълумот берсангиз.
— Ассалому алайкум! Албатта, дунёнинг кўп мамлакатларида аҳолининг катта қисми сил микобактерияси билан зарарланган. Сил – умумий юқумли касаллик бўлиб, организмнинг ҳамма аъзоларини шикастлаши мумкин. Уни кўзга кўринмайдиган майда бактериялар – сил таёқчалари юзага келтиради. Сил таёқчалари организмга киргач, узоқ вақт яшовчанлигини сақлаб қолади. Орадан кўп йиллар ўтгач, организм учун нохуш шароитлар таъсирида, кўп ҳолларда, сил таёқчалари ўпкани зарарлайди, баъзи ҳолларда марказий нерв тизими, суяк-бўғим, буйраклар, жинсий аъзолар, лимфа тугунлари, қорин бўшлиғи аъзолари, тери, кўз ва бошқа аъзолар сили ривожланиши мумкин.
— Сил касаллиги қандай йўллар орқали юқади? Инсоният бу касалликдан қай даражада ҳимояланган?
— Сил таёқчалари кўп ҳолларда организмга нафас йўли орқали ўтади, ўпка тўқималарида ривожланади ва кўпаяди. Ўпка тўқимасида бўшлиқ (каверна)лар ҳосил бўлади. Бу бўшлиқларда миллионлаб сил микроблари бўлади. Микроблар бемор йўталганда, аксирганда, қаттиқ гаплашганда, тупурганда балғам зарралари билан атрофга отилиб чиқади ва сачрайди. Бу кўзга кўринмас балғам зарраларида минглаб сил таёқчалари бўлади. Сил бактериялари бир неча соатгача сақланиши мумкин, айниқса хона ҳавосида узоқ вақт сақланиб қолади. Ўпка сили билан касалланган бемор хонада узоқ вақт қолса, бактерияларнинг сони кўпайиб, бошқа кишиларнинг нафас йўлларига ўтади. Бу силни юқтиришнинг асосий йўли бўлиб, ҳаво-томчи усули деб юритилади. Бемор дуч келган жойга балғам ташласа, вақт ўтиб қуриб, сил таёқчалари ҳавога чанг билан кўтарилади ва нафас йўллари орқали соғлом кишиларга ўтади. Демак ҳеч ким сил таёқчаларнинг юқишидан ҳимояланган эмас, чунки ҳаво ҳамма учун умумийдир.
Фото: Google Photos
Ўпкадаги сил таёқчалари
— Касалликнинг асосий симптомлари ҳақида гапириб ўтсангиз. Сил касаллигига чалинган кишиларда қандай белгилар кузатилади?
— Касалликнинг дастлабки белгилари:
Юқоридаги ҳолатлар кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур. Шифокорга қанчалик эрта мурожаат қилинса, даволаниш шунчалик самарали бўлади. Сил билан оғриётган беморлар тавсия этилган дориларни ўз вақтида қабул қилишлари ҳамда даволаш курсларини тўхтатмасликлари шарт!
— Сил касаллигини юқтирганларда касаллик қандай кечади?
— Сил бактерияларини юқтирганларнинг барчасида ҳам касаллик ривожланмайди. Касалликнинг ривожланиши организмнинг иммунитети, яъни организмнинг касалликка қарши курашувчанлигига боғлиқ. Организмнинг касалликка қарши курашувчанлиги (иммунитет) пасайганда, касалликнинг ривожланиш эҳтимоли ортади. Ўз вақтида овқатланмаслик, кашандалик, спиртли ичимликларга ружу қўйиш кабилар инсоннинг касалликка қарши курашувчанлиги хусусиятларини сусайтиради ҳамда сил касаллигининг ривожланишига замин яратади.
Сил кўп ҳолларда грипп ёки нафас йўлларининг шамоллаши ниқоби остида кечади. Нафас йўлларини шамоллашида ишлатиладиган дорилар эса сил таёқчаларига таъсир қилмайди. Оқибатда одам касалликни ўтказиб юборади. Агар бемор вақтида даволанмаса, йўтал кучайиб, балғам ажралиб чиқади, баъзан қон тупуради.
Фото: Shutterstock
— Сил касаллигини даволаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, бемор нималарга эътибор қаратиши лозим?
— Сил узоқ давом этадиган касаллик. Уни даволаш 6—8 ой муддатни талаб этади. Бу муддат давомида шифокор тавсия этган дориларни қабул қилишда танаффусга мутлақо йўл қўймаслик керак. Агар бемор даволаниш давомида ўзини яхши ҳис этиб, дорилар ичишни тўхтатиб қўйса ёки вақтида ичмаса, сил таёқчалари дориларга нисбатан чидамлиликни шакллантиради, оқибатда сил таёқчасининг бу дорига чидамли бўлган бошқа кучлироқ турлари пайдо бўлади. Силнинг бу турларига қарши курашиш анча қийин кечади, даволаниш узоқ чўзилади. Агар бемор даволанмаса, касаллик ўлимга олиб келади. Даволаниш давомида касалликнинг юқумлилиги камайиб боради.
— Халқ орасида сил касаллигининг авлоддан авлодга ўтиши хусусида фикрлар юради. Шу фикрлар қай даражада тўғри?
— Сил ирсий касаллик эмас, у наслдан наслга ўтмайди. Фақат яқин мулоқотда бўлганлиги сабабли беморнинг оила аъзоларига касалликнинг юқиш эҳтимоли юқори бўлади. Шунинг учун сил касаллиги баъзи ҳолларда оилавий кўринишга эга бўлиши мумкин.
— Юртимизда сил касаллиги профилактикаси билан боғлиқ амалиётлар хусусида ҳам маълумот берсангиз
— Сил касаллигини аниқлаш ва даволаш хизматлари бепул кўрсатилади. Ҳозирги вақтда силга қарши эмлаш (БСЖ) туғруқхонада, чақалоқ ҳаётининг биринчи кунларида ўтказилади. Эмлашнинг таъсири 5—7 йилдан кейин камаяди. Шу муносабат билан қайта эмлашлар ўтказилади.
— Сил касаллигига чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?