Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сифати кафолатланмаган салқин ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган салқин ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида сифати кафолатланмаган салқин ичимликларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Пойтахтимизнинг Шайхонтохур ва Учтепа туманларидаги улгуржи савдо дўконларида  Ш.Р ва А.Д. томонидан хорижда ишлаб чиқарилган, республикамизга расман импорт қилинмаган, темир идишда қадоқланган машҳур бренддаги маҳсулотлар ва бошқа салқин ичимликлар истеъмолчиларга сотилаётганлиги аниқланди.

Текшириш давомида савдога қўйилган, кирим ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 64,5 млн. сўмлик 8621 дона 29 турдаги салқин ичимликлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Киритилди: 11:42 23.11.2018. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!