Швейцариялик бизнесменлар делегацияси Трампга совғалар билан ташриф буюрганидан кейин божхона тўловларини камайтиришга эришди, деб хабар қилади Axios.
Совғалар орасида АҚШ президентига швейцарияликлар томонидан тақдим этилган 45 ва 47 рақамлари туширилган бир килолик олтин қозонча ҳамда олтин корпусли Rolex стол соати ҳам бўлган. Формал жиҳатдан барчаси қонуний: совғалар президент кутубхонаси балансига қабул қилинади.
Бу ташрифдан сўнг АҚШ бож тўловларини 39 фоиздан 15 фоизга туширишини эълон қилди. Жавобан Швейцария ўз савдо тўсиқларини камайтиришга рози бўлди, швейцария компаниялари эса АҚШ иқтисодиётига инвестицияларни оширишга ваъда берди.
Бундан аввал Тим Кук Трампга олтин асосли ўйиб ёзув туширилган шиша диск совға қилган, Қатар ҳукумати эса бутун бошли Boeing 747 самолётини совға қилган эди.